Расман! Яна бир иқтидор "Барселона"ни тарк этди
"Барселона" ҳужумчиси Рей Манай "Уотфорд" клубига йўл олди.
25 ёшли ҳужумчи Англия клуби билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. "Кўк-анорранглилар" унинг кейинги сотувидан 50 фоизини олади. Шунингдек, клуб уни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Манай каталонияликлар сафига 2020 йил январда келиб қўшилган ва "Барселона Б" сафида ҳаракат қилган.
Ўтган мавсумни Манай "Специя" сафида ижара асосида тўп тепди.
Фикрлар