Расман! Япониялик футболчи Бундеслига клубини тарк этади
Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ўзининг расмий сайти орқали япониялик ярим ҳимоячи Даичи Камада жамоани тарк этганини эълон қилди.
Манбага кўра, 2017 йилнинг ёзидан буён Бундеслига клуби сафида тўп суриб келаётган 26 ёшли футболчи франкфуртликлар билан шартномасини узайтирмасликка ва эркин агент сифатида кетишга қарор қилган.
Камада жорий мавсум “Айнтрахт” сафида барча мусобақаларда жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.
Айни дамда Япония терма жамоаси аъзосига даъвогарлар жуда кўп. Сўнгги хабарларга кўра, Камадага Испаниянинг топ-клублари - "Барселона" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ОАВ унга Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам қизиқаётганини қўшиб кетган.
Фикрлар