Расман: Йоахим Лёв терма жамоадан кетади!

Сўнгги ўйинлардаги кўплаб қониқарсиз натижалар ҳамда сенсацион мағлубиятлари туфайли Германия терма жамоасининг афсонавий бош мураббийи Йоахим Лёв мураббийлик лавозимидан озод этиладиган бўлди. "Немис машинаси" шу ёзда терма жамоа бош мураббийлигига янги номзодни тайинлайди.

Йоахим Лёв учун "Евро-2021" турнири терма жамоа мураббийлигидаги энг сўнгги мусобақа бўлиши маълум қилинган. Эслатиб ўтамиз, немис мутахассиси Германия терма жамоасини 2014-йилда Жаҳон Чемпиони қилган ҳамда 2017-йилги Конфедерациялар Кубогида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!