Расман! Йован Жокич "Навбаҳор" футболчиси!
“Навбаҳор” клуби янги ўйинчиларнинг трансферини эълон қилишни бошлади.
Бугун Sports.uz сайтида клуб президенти Отабек Саматов билан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этгандик. Унда селекция аллақачон бошлангани ва тез орада янгиликларни эълон қилиниши ҳақида бежизга тўхталмаганди.
Боиси, “Навбаҳор” матбуот хизмати АГМКда тўп сурган сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич билан келишувга эришилганлигини расман маълум қилди. Шундай қилиб, у 2022 йилги мавсумни "Навбаҳор" либосида ўтказади.
Маълумот учун!
ЙОВАН ЖОКИЧ
Туғилган санаси: 1992 йил 13 август
Туғилган жойи: Брус, Югославия
Фуқаролиги: Сербия
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Сербиянинг “Явор”, “Рудар”, Қозоғистоннинг “Атирау”, Тошкентнинг “Локомотив” ва Олмалиқнинг АГМК клубларида тўп сурган.
Фикрлар