Расман! Зафар Тўраев "Навбаҳор" билан 2 йиллик шартнома имзолади

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бугун ярим ҳимоячи Зафар Тўраев жамоа билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Зафар Тўраев 1990 йил 1 июлда туғилган. Фаолияти давомида “Олмалиқ” (Олмалиқ), “Машъал” (Муборак) клубларида тўп тепган. Футболчи ўтган мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!