Расман! Зидан "Реал"дан кетди!

“Реал” Мадрид клуби ўзининг расмий сайти орқали бош мураббий Зинедин Зиданнинг жамоадан кетганини эълон қилди.

Юқоридаги манбада келтирилишича, франциялик мутахассиснинг ўзи жамоада кетишга қарор қилган.

Клуб хабарида Зиданга профессионаллиги ва садоқати учун миннатдорчилик билдирилиб, "Реал" ҳар доим унинг уйи бўлиши таъкидланган.

48 ёшли Зидан “Реал”да 2001-2006 йилларда футболчи ва 2016-2018 ҳамда 2019-2021 йилларда бош мураббий сифатида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!