Расмий хабар! "Навбаҳор" ўз сафига ҳужумчи қўшиб олганини эълон қилди (Фото)

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Ҳужумчи Андрей Сидоров жамоа билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Сидоров 1995 йилнинг 30 февралида Тошкент шаҳрида туғилган. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси. Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” (Тошкент, 2016 йил), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2017 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2018 йилнинг 1-давраси), “Нефтчи” (Фарғона, 2018 йилнинг 2-давраси), “Бухоро” (Бухоро, 2019 йил), “Хўжанд” (Тожикистон, 2020 йил) жамоаларида ўйнаган. 26 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказиб, 16 та ўйинда майдонга тушиб, 406 дақиқа ҳаракат қилган ва 4 та гол урган.

Маҳоратли ҳужумчи Ўзбекистоннинг турли тоифадаги терма жамоаларида ҳам ўйнаган. 2018 йилги U-23 Осиё чемпионатининг финалида вьетнамликлар дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпиони унвонини қўлга киритишига муносиб ҳиссасини қўшган.

photo_2022-01-05_15-06-44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!