
Расмий хабар! "Нефтчи" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Анвар Ғофуров билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Нефтчи" шарафини бир неча йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган тажрибали ҳимоячи Анваржон Ғофуров ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга розилик билдирди ва жамоа билан шартнома муддатини икки йилга узайтирди.
Маълумот учун, Анваржон Ғофуров жамоамиз либосида шу кунгача 107 учрашувда майдонга чиққан ва ушбу беллашувларнинг 57 таси ғалаба билан якунланган.
Жамоамиз ва кўп сонли футбол мухлислари номидан Анваржон Ғофуровга "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилишидаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар