Расмий хабар! Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи

"Пахтакор" жамоасида дарвозабон сифатида ўйнаган Денис Иванков клуб тизимида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Денис Александрович эндиликда "Пахтакор" футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.

photo_2020-06-22_18-15-19

Иванков 1992-95 йиллар оралиғида "Пахтакор"да 12 учрашувда майдонга тушган. Мураббийлик фаолиятида "Кимёгар", "Пахтакор", "Машъал" ва "Насаф", Украинанинг "Княжа" клубларида ишлаган. Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи саналади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
23/06/2020 17:56
Пул кайирда булса Денис еванковхам уша йерда насафда шунча йил ишлаб кутарилиш осон чунки бу Насаф жамоасида насафдикига хаваси китганла купайевурсин