Расмий хабар! Португалия бош мураббийи Сантуш истеъфога чиқарилди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда машҳур "BBC Sports" нашри хабар берди. 

Португалияликлар Қатардаги Жаҳон чемпионатида чорак финалга етиб борди ва ушбу босқичда кутилмаганда Марокашга имкониятни бой бериб қўйди. Бу натижа мамлакат футбол раҳбариятига маъқул келмади ва бу мураббийнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлди. 

Маълумот ўрнида, Сантуш Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан 2016 йил Европа чемпионатида, 2019 йилда эса UEFA миллатлар лигасида чемпионликни қўлга киритганди. 

Унинг ўрнига келадиган янги бош мураббий номи тез орада эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!