
Расмий хабар: Сардор Раҳмонов - "Сўғдиёна" футболчиси
Сардор Раҳмонов — “Сўғдиёна” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Жамоамиз "Сўғдиёна" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Маҳоратли ва тажрибали ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзоланди!
Маълумот учун: Сардор Раҳмонов профессионал фаолияти давомида қуйидаги жамоалар сафида ўзини намоён этган:
"Машъал"
"Локомотив"
"Нефтчи"
"Бухоро"
ОКМК
Шунингдек, Сардор Раҳмонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари — У19, У21 ва У23 таркибида ҳам иштирок этган.
“Сўғдиёна” ПФК номидан Сардор Раҳмоновга клубимизга хуш келибсиз деймиз! Унга омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!", - дейилади хабарда.
Комментарии