
Расмий хабар! Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси устозига айланди
Испания терма жамоаси ва "Реал"нинг собиқ устози Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийига айланди.
Лопетеги фаолияти давомида Испания терма жамоаси, шунингдек, "Порту", "Реал", "Севилья" каби клубларда мураббийлик қилган.
Айни дамда Қатар термаси ЖЧ саралаш босқичида 8-туридан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Қатар футболчилари навбатдаги икки турида Эрон ва Ўзбекистон билан ўйнайди.
Фикрлар