Расво қилдинг! Дарвозабонга ташланган Винисиус 12 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин
Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган, бироқ кечиктирилган учрашувда “Реал” сафарда “Валенсия” билан куч синашди.
Беллашувнинг 27-дақиқасида ҳисобни очган мезбонлар 85 дақиқагача ҳисобда олдинда бор. 55-дақиқада Жуд Беллингем пенальтини аниқ бажара олмай, ҳисобни тенглаштириш имкониятини қўлдан чиқарди.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 79-дақиқага тўғри келди. Винисиус Жуниор рақиб дарвозабони Столе Димитревски билан келиша олмай қолди ва унинг юзига қўли билан туртди. Видеотакрорни томоша қилган бош ҳакам бразилиялик юлдузни майдонда ҳайдади.
Жамоаси бир киши кам бўлиб қолгани учун тактикани ўзгартириш мақсадида Карло Анчелотти майдонга Лука Модрични туширди. Айнан шу футболчи орадан беш дақиқа ўтиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланиши арафасида Жуд Беллингем ғалаба тўпини киритиб, айбини ювди.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Винисиус Жуниор рақибга қўл кўтаргани учун дисквалификация қилинади. Одатда, бундай ҳолатда ўйинчи ўртача тўртта ўйинга четлатилади. Э
Бироқ, Испания чемпионати регламентида тўпсиз рақибга тажовузкор хатти-ҳаракат қилиш 12 та учрашувгача дисквалификация билан жазоланиши белгилаб қўйилган. Энди якуний қарорни Тартиб-интизом қўмитаси чиқаради.
Фикрлар