Рауф Инилеев: Мезбонлар қийин ғалабага эришдилар

 

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Обод" учрашуви (1:0) якунлангач, меҳмонлар устози Рауф Инилеев ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Беллашувдан аввал бугунги баҳс жуда қийин ўтишини тахмин қилгандик, амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди ва буни жуда-жуда хоҳлади. Аммо мезбонларда хоҳиш юқори бўлгандир, якунда учун уч очколик бўлишди. Майдон эгалари иккинчи бўлимда кўпроқ стандарт вазиятларга эга бўлишди. Шундай вазиятларнинг бири амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки, биринчи бўлимда бизда ҳам гол учун яққол вазият бўлган эди. Бироқ бу - футбол! Мезбонларни қийин ғалаба билан табриклайман, - дейди “Обод” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!