Рауль Бундеслига клубини бошқариши мумкин

"Шальке" клуби раҳбарияти бош мураббийликка жамоанинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес Бланкони таклиф қилиши мумкин.

Sport Bild нашрининг ёзишича, гельзенкирхенликлар шорт-листида Ральф Рангник, Ральф Хазенхюттл ("Саутгемптон") ва Рогер Шмидт (ПСВ) каби мураббийлар қаторида испаниялик мутахассиснинг ҳам номзоди бор.

Ҳозирда “Шальке”да Давид Вагнер бош мураббий ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги жамоа сўнгги 13 та ўйиндан бор йўғи 1 тасида ғалаба қозонди холос. Шу боис раҳбарият уни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда.

Рауль 2010-2012 йилларда "Шальке" сафида тўп сурган. У ҳозирда "Реал Мадрид Кастилья" клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!