Рауль Бундеслига клубини бошқариши мумкин

"Реал Мадрид Кастилья" клуби бош мураббийи Рауль Гонсалес Бланко фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, испаниялик мутахассиснинг хизматларига "Айнтрахт" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Франкфурт клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий Ади Хюттер ўрнига айнан Рауль номзодини илгари сурмоқда.

Томонлар ўзаро музокараларни бошлаган, аммо ҳеч бир томон мавсум якунида чалғимаслик учун музокараларни вақтинча тўхтатиб туришга келишиб олишган.

Рауль "Кастилья"ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Кўпчилик уни “Реал”нинг амалдаги бош мураббийи Зинедин Зиданга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Бундан аввалроқ "Айнтрахт" бош мураббий лавозимига Ральф Рангник ёки Доменико Тедескони таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!