Рауль "Реал"га бош мураббий бўлади?!

“Реал” раҳбарияти Зинедин Зидан ўрнига келажакда Раулни бош мураббий сифатида кўрмоқдаа. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.

Мадридликлар дастлаб, Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқаётган эди, аммо аргентиналик мутахассис ПСЖ билан шартнома имзолагач, “Реал”нинг режалари ўзгариб кетди.

Рауль 2018 йилдан буён “Реал”нинг иккинчи жамоаси – “Кастилья”ни бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги “Реал” U19 эса ўтган мавсум УЕФА Ёшлар лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!