Рауль Хименес рақиб футболчисининг юзига зарба берди ва шифохонага равона қилди (ФОТО)

Кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Вулверхэмптон" ва "Слован" жамоалари баҳсида ёқимсиз ҳолат юз берди.

Гап шундаки, инглиз клуби форварди Рауль Хименес ҳаводан келаётган тўпни қайчи усулида тепишга урунди, бироқ ушбу ҳолатда рақиб ҳимоячиси Кенан Байрич тўп боши билан ҳаракат қилди. Натижада Хименес рақиб футболчисининг бошига кучли зарба берди.

Шундан сўнг Байрич майдонга қулади ва шифокорлар уни ўзига келтириш учун 10 дақиқа ҳаракат қилишди. У шу пайтнинг ўзида шифохонага ётқизилди. У ерда эса футболчига мия чайқалиши ташхиси қўйилди. У ҳози Англияда мутахассислар кузатувида бўлиб турибди.

ммммм

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!