Равшан Эрматов бошқарган, ўзбекистонлик футболчилар ўйнаган учрашувда "Барселона" афсоналари йирик ғалабага эришди

Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида “Барселона” академиясининг филиали очилишига клуб афсоналари ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Барселона” клубининг собиқ вакиллари Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон футбол фахрийларидан ташкил топган Марказий Осиё терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Унда Ўзбекистон номидан Бахтиёр Ашурматов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров тўп тепди. Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расулов ҳакамлик қилди.

Афсоналар баҳсида Ривалдо, Сорин ва Савиола томонидан киритилган голлар "Барселона" фахрийларига ғалаба келтирди - 3:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!