Равшан Эрматов яна бир масъул вазифага сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Марказий Осиё футбол конфедерациясининг ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди.

Куни кеча қўмитанинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда минтақага аъзо мамлакатлар Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари иштирок этишди. Конференцияни Равшан Эрматов ҳамда ташкилот бош котиби тожикистонлик Улуғбек Каримов олиб борди ва CAFA томонидан минтақада ҳакамликни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш ва мусобақаларда замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

кафа

Яқин келажакдаги йирик турнирлар бўлмиш октябрь ойидаги U18 ва ноябрь ойидаги U15 чемпионатлари, шунингдек, январда ўтказгунча ҳакамларнинг тайинланиши ва замонавий критерийларга мос равишда фаолият олиб бориши айтилди.

Марказий Осиё футбол конфедерацияси томонидан доимий равишда амалий ва назарий курслар ташкил этилиши, VAR тизими кўникмаларини эгаллаш бўйича машғулотлар, ФИФА ва ОФК дастурлари асосда ўқув-йиғинларида иштирок этиши, мунтазам онлайн семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!