Равшан Ҳайдаров Гватемаладан устун томонимизни айтди
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Гватемала баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Термамиз сафида Неъматжонов дубль муаллифига айланди.
Беллашувдан сўнг термамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва кейинги босқичга тайёргарликни бугундан бошлаш кераклигини таъкидлади:
- Авваламбор, олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиз учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Сабаби, кейинги босқич йўлланмаси ўтган беллашувда дуранг ўйнаганимиз туфайли мавҳумлигича қолаётганди.
- Ўйин ва ўйинга бўлган муносабат борасида ҳам Гватемала термасидан устун бўлдик ва бу ҳисобда ҳам акс этди. Албатта, кейинги босқич ўйинлари бундан ҳам шиддатли бўлади. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.
Фикрлар