Равшан Ҳайдаров ОЧ саралашига 22 нафар футболчини жалб этди
Ads

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22терма жамоаси 12 июль куни БААга жўнаб кетиши ҳақидда аввалроқ хабар берилган эди.

15-19 июль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари Dгуруҳи учрашувлари ўтказилади. Ушбу саралаш гуруҳида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар термалари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур саралаш турнирига жами 22 нафар футболчини жалб этган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларини 15 июль куни Ливанга қарши учрашув билан бошлайди. Равшан Ҳайдаров жамоаси иккинчи турда Непал, турнирнинг сўнгги турида эса, БАА ёшларига қарши баҳс олиб боради.

U-22 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаши учун чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Дилшод Ҳамраев (“Бунёдкор”)

Умиджон Ҳамроев (“Насаф”)

Ботирали Эргашев (“Пахтакор”).

Ҳимоячилар:

Аббос Отаҳонов (“Пахтакор”)

Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)

Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)

Абдужамол Исроилов (“Динамо”)

Исломжон Қобилов (“Металлург”)

Достонбек Турсунов (“Металлург”)

Акром Комилов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар:

Азизжон Ғаниев (“Насаф”)

Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)

Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)

Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”)

Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)

Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)

Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар:

Бобир Абдуҳолиқов (“Насаф”)

Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”)

Беҳзод Ғанижонов (“Қизилқум”)

Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”)