Рахим Стерлинг: Бизда жамоа сардорлиги учун номзодлар кўп
"Манчестер Сити" клуби ярим химоячиси Рахим Стерлинг жамоа сардори бўлиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Ҳозирда мен бу ҳақида бош қотирмаяпман. Бу ўз-ўзидан бўлиши керак. Қандайдур сунъий йўллар билан эмас.
Мен, жамоадошларим ва мураббийлар бу борада биргаликда гаплашиб, бир қарорга келамиз. Биз жуда кўп яхши номзодлар бор.
Давид Сильва Англияда юрганига қанча бўлди? Буни худо билади. У мендан ҳам кўпроқ шу ерда истиқомат қилди. Бизда яна Кевин де Брюйне, Фернандиньо кабилар бор. Жамоада сардорлик қилиши мумкин бўлган кўплаб футболчилар бор," - деди Стерлинг.
Манба:The Independented
Фикрлар