Райан Гарсия UFC чемпиони билан жанг қилмоқчи!
Машҳур боксчи Райан Гарсия ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Шон O'Мэлли билан жанг ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.
“Мен Шон O'Мэлли билан UFC да жанг қилишга тайёрман. Шунингдек, Дана, сиз менга жуда зўр чек ёзишингга тўғри келади”, деб ёзди Гарсия ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Гарсия ҳисобида 24 ғалаба ва битта мағлубият бор. У охирги марта 2023 йилнинг 2 декабрида рингга чиқиб, рақиби Оскар Дуарте Хуардони саккизинчи раундда нокаут билан мағлуб этганди.
Шон О'Мэлли эса "UFC 299" да Марлон Вера билан реванш жангида ўзининг ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасидаги чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Уларнинг биринчи жанги техник нокаут билан Марлон Вера фойдасига ғалаба билан якунланган эди.
Фикрлар