Райан Гарсия ва Конор Бенн жангида кимнинг қўли баланд келади?

  • 19.08.2026 22:27
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ жаҳон чемпиони Теофимо Лопес ярим ўрта вазнда WBC камари соҳиби Райан Гарсия ва британлик Конор Бенн ўртасидаги тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Менимча, Бенн сенсация қилиш ва ғалабани қўлга киритиш учун етарлича имкониятга эга. Унинг энг катта устунлиги — улкан мотивацияси. Ҳа, техник жиҳатдан у бир оз ортда қолиши мумкин, лекин Ромеро ҳақида айтилган гапларни эслайлик: у фақат характер ва истак ҳисобига Гарсияни мағлуб этганди.

Рингда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда энг муҳим омил руҳий тайёргарлик ҳисобланади. Шунингдек, Бенн анча оғир ва жисмоният талаб қилувчи жанглардан ўтган. Бироқ мени жиддий ўйлантираётган жиҳат бор. Конор ярим ўрта вазнда фақат шу битта баҳсни ўтказиши ҳақида миш-мишлар қулоққа чалинмоқда. Бу нақадар рост, у бундай гапни ўзи айтганми-йўқми, аниқ билмайман, лекин бундай хабарлар мени иккилантириб қўяди. Шу боис Райаннинг ғалабасига ишоняпман", — деди Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия ва Конор Бенн қарама-қаршилиги 12 сентябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!