Райан Гарсиядан жиддий юриш ёхуд у чемпионлик жангида рингга кўтарилади

WBC енгил вазнда WBC Silver камари соҳиби Райан Гарсия ва Люк Кемпбелл жангига буйруқ берди. Жанг ушбу вазнда WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун бўлиб ўтади ва ғолиб WBC йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланувчи Девин Хейнига мажбурий даъвогар бўлади.

21 ёшли Райан Гарсия (20-0 , 17 КО) жаҳон бокс оммаси томонидан юқори қизиқишга сабаб бўлаётган ёш иқтидорлардан бири ҳисобланади. У ўзининг охирги жангида Франсиско Фонсекани ( 25-3, 19 КО) биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган эди.

32 ёшли Лондон Олимпиадаси чемпиони Люк Кемпбелл (20-3, 16 КО) эса, сўнги марта WBC жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Василий Ломаченкога (14-1, 10 КО) қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозирда Кемпбелл WBC  рейтингида иккинчи, Райан Гарсия эса, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз: Ушбу вазнда WBC чемпиони Девин Хейни (24-0, 15 КО) ҳисобланади. Аммо Василий Ломаченко WBCнинг “Франчисе” мақомидаги чемпиони бўлиб, жаҳон чемпионидан мавқе жиҳатидан устун туради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)