Райан Гравенберх "Бавария"ни тарк этса, унинг ўрнини "Челси" вакили эгаллайди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби голландиялик ярим ҳимоячи Райан Гравенберхга ўринбосар қидирмоқда, дея хабар беради "Bayern & Germany".

20 ёшли ярим ҳимоячи жамоани тарк этса, немис гранди Хорватия терма жамоаси ва Лондоннинг "Челси" клуби аъзоси  Матео Ковачич билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Хорватларияликнинг хизматларига “Бавария”дан ташқари “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

29 ёшли Ковачич жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Челси" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган, трансфер нархи 40 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!