"Райо Вальекано" футболчиси мавсумнинг энг тезкор голини киритди
Унга рақиб дарвозасини ишғол этиш учун 26-сония етарли бўлди.
Хабарингиз бор айни дамда "Райо Вальекано" Ла Лиганинг 18-тури доирасида сафарда "Вальядолид" меҳмони бўлмоқда ва 0:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
Мадридликларни олдинга олиб чиққан голни ўйиннинг 29-сониясида Альваро Медран киритди. Эътиборлиси, бу мавсумнинг энг тезкор голи бўлди.
Сўнгги бор Ла Лигада бундай тезкор голни роппа-роса бир йил муқаддам, яъни 6 январь куни "Севилья" футболчиси Фабиан Руис (20-сония) киритган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар