Райола
Ads

Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоадан кетиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича 19 ёшли посбоннинг агенти Мино Райола мижозининг руҳий тушкунликка тушаётгани боис “россонерилар” раҳбариятидан янги шартномани бекор қилишни сўрамоқда. Берилган маълумотларга қараганда хатто Доннарумманинг шахсан ўзи кучли руҳий босим остида эканлигини баён этган ҳолда раҳбариятга хат ёзган.

Таъкидлаш лозимки, Доннаруммага “Реал” ҳамда ПСЖ каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эсдатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси дарвозабони “Милан” билан амалдаги шартномасини жорий йилнинг ёзида 2021 йилга қадар узайтирган эди. Унинг аввалги келишуви эса 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етар эди.