Райс: "Биз тугади демасдан, ҳеч нарса тугамайди!"

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоасининг "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинидан сўнг чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Биз тугади демасдан, ҳеч нарса тугамайди. Ҳозир ишониб бўлмас вазиятдамиз, нима қилмоқчи эканимизни ва нима истаётганимизни яхши англаб турибмиз!

АПЛда кўплаб ажиб воқеалар содир бўлади, умуман, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз охиригича курашамиз", - деди англиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ҳозирда 71 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. 3-поғонадаги "Ливерпуль"да ҳам шунча очко бор, пешқадам "Манчестер Сити" эса 73 очко тўплашга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!