Райс "Ливерпуль" "шорт-лист"идан жой олди

"Вест Хэм" футболчиси Деклан Райс мавсум сўнггида жамоасини тарк этиб, катта клубга ўтишни истайди. Унга АПЛдан бир қанча таклифлар бор. Шунингдек, ярим ҳимоячи "Ливерпуль" шорт-листидан жой олди, дея хабар бермоқда "Sky Sports" нашри. 

Мерсисайдликлар Беллингемни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди, лекин "Боруссия" инглиз учун 130 миллион евро талаб қилди. Шу сабабли, "Ливерпуль" мазкур трансферни амалга оширмайдиган бўлди. Клуб бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Жамоа Райсдан ташқари, Кайседо, Маккалистер ва Барелла каби футболчиларни кузатиб бормоқда.

23 ёши "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси учун ҳам кам сўрамаслиги аниқ. Клуб Декланни тахминан 100 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин. Унга "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ҳам қизиқмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!