Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ральф Хазенхюттл билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда клуб спорт директори Ральф Рангник айтиб ўтди.

“Биз ушбу мутахассис билан жон деб шартномани узайтирган бўлар эдик”, - дейди Рангник  Sportbuzzer нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Ральфнинг “Лейпциг” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, 50 ёшли австриялик мутахассис бошқарувидаги жамоа айни дамда Бундеслиганинг ўтган 11тур якунларига кўра 22 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.