"РБ Лейпциг" "Челси" футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ўзининг расмий сайтида "Челси" ҳимоячиси Итан Ампадуни таркибга қўшиб олганини эълон қилди.
Унга кўра немис клуби 18 ёшли уэльслик футболчини 2020 йилнинг ёзигача ижарага олган. Шартноманинг қолган томонлари эса ошкор этилмаяпти. Ампаду янги жамоасида 26-рақамда тўп суради.
Маълумот учун, Ампаду “Челси”га 2017 йилда кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “аристократлар”нинг асосий жамоасида 12та ўйинда майдонга тушган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. Трансфери эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар