"РБ Лейпциг" раҳбарларини Наби нега хушини йўқотгани қизиқтирмоқда

 

Бундеслигада муваффақиятли иштирок этаётган "Рб Лейпциг" жамоасининг бош мураббийи Ральф Хасенхуэтл ярим ҳимоячи Наби Кейта "Вольфсбург"га қарши ўйинда нега хушини йўқотгани клуб раҳбариятини ташвишга солаётганини маълум қилди.

Учрашувда Наби Кейта хушини йўқотиб, касалхонага олиб кетилган эди.

- Наби тунни касалхонада ўтказди, - деди Ральф Хасенхуэтл. - Ўзини яхши ҳис қила бошлади. Текширувлар футболчинипг ҳаётига хавф соладиган касаллик йўқлигини кўрсатди. Менимча қон айланиши бузилган. Клуб бу ҳолатни ўрганиш бўйича қўшимча текширувлар ўтказади.

Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 23 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди. Наби Кейтага қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!