"РБ Лейпциг" "Реал"га Диомандени 100 млн еврога сотишдан бош тортди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби ёш ивуарийлик ҳужумчи Ян Диомандени Мадриднинг «Реал» жамоасига сотишдан бош тортди.

Инсайдер Флориан Плеттенберг хабарига кўра, лайпцигликлар «қироллик клуби» таклиф этган катта миқдордаги маблағни ҳам қабул қилмади. «Реал» 19 ёшли форвард учун 100 миллион евро тўлашга тайёр эди. Шу билан бирга, немис клуби Диомандени фақат истисно тарздаги, янада юқори таклиф эвазигагина ушбу ёзда сотишга рози бўлиши айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, ёш ҳужумчига «Реал»дан ташқари «ПСЖ» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ян Диоманде «РБ Лейпциг» таркибида Бундеслигада 33 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!