"РБ Лейпциг" устози Чемпионлар лигаси тарихига кирди

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн УЕФА Чемпионлар лигаси "Тоттенхэм"га қарши дастлабки ўйинда рекорд соҳибига айланди.

Гап шундаки, германиялик мутаҳассис Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг энг ёш мураббийи сифатида турнир тарихидан жой олди. Кеча оқшомда мураббий 32 ёш 211 кунлик эди.

Бу вақтгача энг ёш мураббий сифатида 33 ёш 161 кунлик натижаси билан "Шальке" устози Доменико Тедеско тилга олинар эди. У ўтган мавсумда "Манчестер Сити"га қарши учрашувда жамоасини майдонга олиб тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!