“Страсбур” клуби ҳимоячиси Муҳаммад Симакан фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Макс Билефельднинг хабар беришича, 20 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “РБ Лейпциг” клуби жиддий қизиқиб қолган. Унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Симакан учун немис клубидан ташқари “Милан” ҳам кураш олиб бормоқда.

Муҳаммад Симакан жорий мавсум Франция чемпионатида 17 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)