"Реал" - "Челси" учрашувини ким бошқариши маълум

ЕЧЛнинг чорак финалидан ўрин олган "Реал" - "Челси" тўқнашуви бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади. Ушбу учрашувни ким бошқариб бориши аниқ. 

Маълум бўлишича, дастлабки баҳсда франциялик рефери Франсуа Летексье бош ҳакам вазифасини бажаради. У ушбу мавсум Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда ("Боруссия" - "Копенгаген", "Аякс" - "Наполи" ва "Челси" - "Динамо Загреб") ишлади.

Франсуа умумий барча чемпионатларида 30 та матчда 117 марта футболчиларга сариқ карточка кўрсатди ва 3 марта қизил карточка билан жазолади. Шунингдек, 11 та баҳсда пенальти белгилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!