KPMG консалтинг компанияси дунёнинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан "Реал" Мадрид клуби жой олди. Унинг нархи тахминан 3 миллиард 478 миллион еврони ташкил этади. Иккинчи ўринда эса, "Манчестер Юнайтед" (3,3 млрд) қайд этилди. "Барселона" эса (3,1 млрд) кучли учликни якунлаб берди.

Дунёнинг энг қиммат 15 та клуби қаторида "Бавария" (2,8 млрд), "Ливерпуль" (2,6 млрд), "Манчестер Сити" (2,6), "Челси" (2,2), "Тоттенхэм" (2,0), ПСЖ (1,9), "Арсенал" (1,85), "Ювентус" (1,7), "Боруссия Д" (1,2), "Атлетико" (1,1) ва "Интер" (983 млн) жой олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)