"Реал", МЮ ва "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчининг нархи эълон қилинди

  • 31 Mar 16:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Гранд клублар учун "Вулверхэмптон" форварди Рауль Хименесни қўлга киритиш осон бўлмайди.

Tecno

Daily Star нашрининг ёзишича, гап 28 ёшли мексикалик футболчининг трансфер нархи жуда қиммат эканлигидадир. Боиси, АПЛ клуби ўз тўпурарини 90 млн еврога баҳоламоқда. Унга эса "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари харидор.

Рауль Хименес бу мавсум “Вулверхэмптон” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!