"Реал" 100 млн еврога баҳоланаётган 17 ёшли французни сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Мадриднинг "Реал" клуби "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинжанинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “Ренн” 17 ёшли франциялик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Камавинжа учун шунингдек "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Камавинжа жорий мавсум “Ренн”да 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер бозоридаги нархи эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!