Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Лион"нинг умидли ҳужумчиси Райан Черкига қизиқиш билдира бошлади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра "галактикослар" эндигина 15 ёшга тўлган футболчи учун француз клубига 12 миллион евро тўлашга тайёр. Айтиш керакки, ушбу футболчини шахсан жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан Мадридда кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Черки УЕФА Ёшлар лигаси гол урган энг ёш футболчи сифатида тарихдан жой олган.