Ads

Мадриднинг "Реал" клуби жорий қишки трансферлар даврида "Женоа" форварди Кшиштоф Пентекни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда “қироллик клуби” скаутлари "Женоа" ҳамда "Вюрцбургер Киккерс" клублари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида 23 ёшли польшалик футболчининг ҳаракатларини кузатиб боришган. Айрим манбааларга кўра “Реал” Пентек учун генуяликларга 30 млн евро таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум А Серияда 19та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди. У мусобақа тўпурарларидан бири ҳисобланади.