Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Реал» афсонаси Карвахаль Испания клубига ўтиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Собиқ «Реал» ҳимоячиси Дани Карвахаль эркин агент сифатида «Хетафе» билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Дани Карвахаль ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб, Испания Ла Лигасининг клубларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

34 ёшли ҳимоячи «Хетафе»га ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Томонлар яқин кунларда битимни расмийлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Даниэль Карвахаль ўтган ёзда «Реал»ни тарк этган. У 2013 йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келган.

Испания чемпионатининг 7-туридан сўнг «Хетафе» 8 очко жамғарган ва турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувни 10 октябрь куни сафарда «Барселона»га қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ