“Реал” афсонаси кетадиган бўлди

“Реал”да узоқ йиллар ўйнаб, тўпурар сифатида клуб афсонасига айланган Рауль Гонсалес тўрт йилдан бери ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётган эди.

“Қироллик клуби” раҳбарияти бу мутахассис номзодини асосий жамоа бош мураббийлигига ҳам кўриб чиқаётган эди. Энди вазият ўзгарди. Раулнинг клуб билан шартномаси бир ярим ойдан кейин якунланади.

Мутасаддилари испаниялик мутахассис билан хайрлашишга тайёр. El Larguero нашрининг ёзишича, Рауль Гонсалес келаси мавсум олдидан хориж жамоаларидан бирида бош мураббий лавозимини эгаллайди.

Рауль қўл остида “Реал”нинг ёш фуболчилари мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, “Кастилья”даги бош мураббий лавозимида  Рауль Гонсалес ўрнида  Альваро Арбелоа ишлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!