“Реал” Алонсодан кейин Винисиусни ҳам йўқотишга ҳаракат қиляпти

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсони ишдан бўшатганидан кейин иш жараёнида у билан зиддиятга борган ҳужумчи Винисиус Жуниор билан ҳам хайрлашишга тайёр.

Tecno

“Қироллик клуби” бразилиялик юлдузни ёзги трансфер ойнаси даврида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси билан бўладиган савдога қўшишни режалаштириб қўйган.

 Бу ҳақда Defensacentral нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Реал” мутасаддилари ёзда “Арсенал” ҳужумкор футболчиси  Габриэл Мартинеллини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу режани амалга ошириш учун мадридликлар клуб билан янги шартнома тузишни пайсалга солаётган Винисиусни Мартинеллига алмаштириш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда 24 ёшли Мартинелли барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

25 ёшли Винисиус эса 27 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!