“Реал” Анчелоттига ёққан футболчини бошқа клубга жўнатиб юборяпти

“Реал” жамоасининг истеъдодлия таянч ярим ҳимоячиси Марио Мартин тез орада Испания чемпионатининг бошқа клубида ўйнай бошлайди.

Мартин клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бу ўйинчининг иқтидорини юқори баҳоламоқда.  Бироқ клуб раҳбарияти Марионинг ўйин амалиётини таъминлаш учун ижарага бериб юборишга қарор қилди.

Марказий ярим ҳимоячи янги мавсум давомида “Вальядолид” сафида тўп тепиб, маҳорати ва тажрибасини оширади.

Марио Мартин “Реал”нинг асосий таркибида тўрт маротаба майдонга тушди. Айни пайтда 20 ёшли ўйинчи тажрибали футболчилар билан рақобатлаша олмайди.

“Реал”нинг бу ярим ҳимоячи билан тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!