“Реал” Англия клублари сўраётган футболчига нарх белгилади
Мадриднинг “Реал” клуби чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал” спорт бўлими испан ҳимоячиси бўйича “Челси”дан 25 миллион евро миқдорида таклиф олган. Бироқ мадридликлар ўз футболчисини бундай суммага қўйиб юбориш ниятида эмас ва уни камида 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Агар манба маълумотлари тўғри бўлса, Англия гранди испаниялик футболчи бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр.
Ўтган ёзда “Реал” ўша даврдаги бош мураббий Хаби Алонсо ташаббуси билан 23 ёшли Каррерасни “Бенфика”дан 50 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Альваро мадридликлар сафида барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар