"Реал" АПЛдан 90 миллионлик ярим ҳимоячи олмоқчи

CHERY AUTO

"Ливерпул" футболчиси Алексис Макалистер Испаниянинг суперклуби эътиборига тушди. Бу ҳақда"Marca" нашри хабар берди.

Марказий ярим ҳимоячига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Қироллик клуби” Алексис жамоа ўйин тизимига мос тушишини таъкидламоқда. Макалистернинг эҳтимолий трансфери 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Аргентиналик футболчи “қизиллар” билан 2028 йил ўртасигача амал қилувчи шартномага эга.

Жорий мавсумда Макалистер “Ливерпуль” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 6 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!