"Реал" аранг бир очкони қўлга киритди

Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбах - "Реал" учрашуви якунланди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Мезбонлар таркибида Маркус Тюрам дубль қайд этган бўлса, мадридликлар сафида Каземиро ҳамда Карим Бензема аниқ зарбалари билан ҳисобни тенглаштирди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Каземиро ҳисобни тенглаштирди.

    Бу сафар Рамос ташлаб берган тўпни Каземиро дарвозага киритди.

  • 90+2'

    Мезбонлар майда фоллар билан ўйин вақтини чўзмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Каземиро ҳам огоҳлантирилди.

  • 87'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Бензема ҳисобни қисқартирди!

    Каземиро ташлаб берган тўпни Карим чалқанча услубда дарвозага йўллади.

  • 85'

    Модрични либосидан тортиб тўхтатган Нойхаусга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 84'

    Асенсио ўрнига Родриго майдонга тушди.

  • 82'

    Катта куч билан ҳужумга ўтаётган "Реал" ҳимоясида бўшлиқлар юзага келмоқда. Мезбонлар бундан фойдаланиб кетиши мумкин.

  • 80'

    Мадридлкилар яна олдинги чизиқда қийналмоқда.

  • 79'

    Каземирога нисбатан қоида бузган Бенсебаини огоҳлантирилди.

  • 77'

    Вальверденинг зарбаси жамоасининг узоқ давом этган позицион ҳужумига нуқта қўйди.

  • 74'

    Бенземанинг узатмасидан кейин Азар бироз ноаниқ зарба йўллади.

  • 74'

    Ўзгаришлар "Реал" ҳужумига бироз кескинлик қўша олди. Бироқ бу ҳали гол учун етарли бўлмаяпти.

  • 72'

    Жарима майдонига узатилган яна бир тўп қайтарилди.

  • 70'

    Винисиус ва Тони Кроос ўрнига Эден Азар ҳамда Лука Модрич майдонга тушди.

  • 69'

    Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Зоммер ушлаб олди.

  • 68'

    Крамер Вальвердега нисбатан қоида бузди. "Реал"да язши стандарт юзага келди.

  • 66'

    "Боруссия"нинг ҳужумлари жуда хавфли чиқяпти. Улар урилган икки голга муносиб ҳаракат қилмоқда.

  • 64'

    Плеанинг бу сафарги зарбаси рекашет оқибатида ўз кучини йўқотди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 63'

    "Реал"нинг ҳужумларига кескинлик етишмаяпти. Ўйинни ўзгартириш лозим.

  • 61'

    Плеа бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Бу сафар Куртуа жамоадошлари жонига ора кирди.

  • 58'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тюрам ҳисобдаги фарқни оширди!

    Алессан Плеанинг зарбасини Куртуа қайтарди. Қайтган тўпни Тюрам бўш қолган дарвозага киритди.

  • 56'

    Асенсио чиройли ҳаракатлари билан "ухлаётган Реал" ичида яққол ажралиб турибди. 

  • 55'

    Асенсиога нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Штиндль огоҳлантирилди.

  • 54'

    Ҳужумда босим қҳуюштирган меҳмонлар тўпни олиб қўйди. Васкесни алдаб ўтган Крамер кучли зарба йўллади. Тўп йўлига Каземиро ғов бўлди.

  • 53'

    Жарима майдони томон кетма-кет узатилаётган тўпларни гладбахлик ҳимоячилар осонликча қайтариб юбормоқда.

  • 51'

    Мадридликлар тўпни назорат қилиб, қулай фурсат пойламоқда.

  • 49'

    Мендининг узатмасини марказда турган ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Меҳмонлар бўлимни ҳужум билан бошлади. Асенсионинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Васкес жамоасининг ҳужумини ўта ноаниқ паси билан барбод қилди.

  • 40'

    "Боруссия" рақибнинг заиф бўлган ўнг қанотидан ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 38'

    Асенсионинг яқин масофадан йўллаган зарбасини бу сафар ҳам дарвозабон қайтарди.

  • 36'

    Гол ўтказиб юборган мадридликлар дарҳол олдинга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни мезбонлар осонликча қайтарди.

  • 34'

    Ҳакам эҳтимолий офсайд учун ВАРга мурожаат қилди. Бироқ гол ҳисобга олинди.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Маркус Тюрам ҳисобни очди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Тюрам дарвозага жойлаб қўйди.

  • 31'

    Тюрам воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 29'

    Бу сафар тўпни дарвозага йўллаган Бенземанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 29'

    Крооснинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини Зоммер қайтарди.

  • 27'

    Каземиро ҳужумда қоида бузди.

  • 25'

    Зидан шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланмоқда.

  • 22'

    Мезбонлар яхши прессинг уюштирмоқда.

  • 20'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни меҳмонлар дарвозага йўллай олмади.

  • 19'

    Гладбахликлар ҳимояда зич ҳаракат қилмоқда. "Реал" ҳужумда қийналяпти.

  • 16'

    Васкеснинг узатмасини ўзига бўйсундирган Бензема дарҳол кучли зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

  • 14'

    Майдон эгаларининг тезкор қарши ҳужумини "қаймоқранглилар" бартараф этди.

  • 12'

    Жарима майдонига узатилган яна бир тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 11'

    Варан жарима майдонига узатилган тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, атрофида рақиб футболчиси йўқ эди.

  • 9'

    Тўп назорати мадридликларда. Бироқ жарима майдонига кириш осон кечмаяпти.

  • 7'

    Каземиронинг узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 5'

    Васкеснинг узатмасидан сўнг, Бензема зарба бера олмади.

  • 4'

    Винисиус тўпни ўзидан ўзоқлаштириб юборди. Ҳужум тўхтаб қолди.

  • 2'

    Дастлабки ҳужумни "Реал" уюштирди. Ўткир бурчакдан зарба берган Бенземанинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида бир чизиқда саф тортишди. Старт учун брчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!